Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ИПАК ШАҲРИНИНГ БЕБАҲО АНъАНАЛАРИ

 2017-09-28 10:45:28    714

PDF юклаш
Чоп этиш


19de949e97de2072f243697344431590.jpg

Қадимий ва бой тарихи, бетакрор маданияти билан шуҳрат қозонган қадимий ва навқирон Марғилон шаҳрида анъанавий “Атлас байрами” миллий матолар фестивали бошланди. Мазкур фестивал юртимиз ҳунармандлари, санъат усталари, ҳорижлик ҳамкорлар ва сайёҳларни шаҳар бағрида тўплади.

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, ДиВиВИ (ДВВ) халқаро компанияси, «Ҳунарманд» уюшмаси, вилоят ҳамда Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган «Атлас байрами» учинчи миллий матолар  фестивалида  60 дан зиёд хорижлик ҳамкорлар жам бўлди.

Марғилон шаҳридаги “Ҳунарманд” уюшмасида бошланган фестивални вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев кириш сўзи билан очди.

Вилоят раҳбари ўз нутқида қадим ўзбек ипакчилигининг довруғи, ҳунармандчилигимизнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳамда ўтказилаётган тадбир ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишига асос бўлишини таъкидлади.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Акобир Ҳакимов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Дандев Бадарч, ташкилотнинг фахрий аъзоси Майкл Баррилайн, ЮНЕСКОнинг Алмати минтақавий филиали раҳбари Криста Пиккат хоним ва бошқалар сўзга чиқдилар. Улар ўз нутқида мамлакатимизда ҳунармандчиликка бўлган юксак еътибор, ўзбек ҳунар усталарининг меҳнат намуналари дунёда ўз еътирофини топаётганини мамнуният билан еътироф етдилар.

Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлиги кенг қамровли. Таъкидлаш ўринлики, юртимизнинг БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО билан ўзаро ҳамкорлиги алоҳида еътиборга молик. Халқларнинг маънавий дунёсини юксалтириш, улар ўртасида ўзаро маданий ва маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали жаҳонда тотувлик ва бағрикенглик ғояларини қарор топтиришга қаратилган мазкур ташкилот бажараётган вазифалар мамлакатимизда амалга оширилаётган езгу ишлар билан ҳамоҳангдир.

– Ташкилотимизнинг асосий мақсадларидан бири номоддий-маданий меросни сақлаб қолишдан иборат. Уч йил илгари асос солинган бу байрам ана шу езгу ишни янада кенгайтиришга, халқаро мутахассисларнинг миллий анъаналарга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда, – дейди ташкилотнинг Алмати минтақавий филиали раҳбари Криста Пиккат. – Бу йил унда иштирок етаётган давлатлар сони ҳам бирмунча ортган.  Бир сўз билан айтганда, фестивал  унинг иштирокчиларига авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий мерос, бебаҳо атласнинг яратилиш тарихидан тортиб бугунги тараққиёт босқичи ҳақида батафсил маълумот беради.

Бу йилги фестивал доирасида амалий семинар-тренинглар, илмий конференциялар ташкил етилиб, уларда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари, Россия Федерацияси ҳамда мамлакатимизнинг етук мутахассислари томонидан машғулотлар олиб борилди. Ана шу сабоқларда иштирок етган ҳунармандларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Очилиш маросимидан сўнг анжуман қатнашчилари шаҳардаги “Ёшлик” хиёбонида вилоятлардан ташриф буюрган ҳунармандлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Миллий дорбозлик ва қўғирчоқ томошалари, кураш, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Қува, Олтиариқ туманларидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг фолклор жамоалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага хуш кайфият улашди.

Кечки дастурда ЮНЕСКОнинг Тинчлик йўлида елчиси, санъат арбоби, дизайнер Биби Рассел хоним ташаббуси билан тайёрланган дефиле кўргазма намойиш етилди.

Фестивал Марғилон шаҳри бўйлаб давом етмоқда.