Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон
2017-10-13 16:47:29 1107
ҚУВА ТУМАНИ
Қадим Қубо юртида ҳам енг езгу байрам – мустақиллигимизнинг 26 йиллик шодиёналари ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Аҳмад ал-Фарғоний номидаги мажмуада ташкил етилган ушбу тадбирда минглаб қуваликлар вакиллари иштирок етдилар.
Туман ҳокимлиги, туман маданият ишлари бўлими, таълим, тиббиёт, касб-ҳунар коллежлари ҳамкорлигида тайёрланган “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги байрам дастуридан халқ қўшиқлари, лапарлар, нуронийлар дуоси, Аҳмад ал-Фарғоний тилакларини акс еттирувчи саҳна кўринишлари жой олди.
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан ижро етилган шеър, қўшиқ ва рақслар байрамга алоҳида шукуҳ берди. Ёш спортчиларнинг Осиё, жаҳон мусобақаларида егаллаган нуфузли ўринлари ҳар қанча таҳсинга лойиқдир. Улар даврага чиқишганда, олқишлар садоси борлиқни тутди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулҳай Каримов ижросидаги дилрабо қўшиқлар, тумандаги “Анор” ва “Зебо” ашула ва рақс халқ дасталарининг хонандалари ва раққосалари томонидан ижро етилган Ватан, тинчлик, дўстлик, меҳр ва муҳаббат мавзуларидаги қўшиқ ва рақсларига томошабинлар ҳам жўр бўлдилар.
Зуҳра АЛИЕВА.