Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


Електрон дўконнинг иш тартиби, ауксион орқали харидлар - янги қонунда

×

 2018-03-30 17:31:26    1088

PDF юклаш
Чоп этиш


Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни маъқулланди. 

Ушбу масала юзасидан маъруза қилган Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси М.Жумагалдийев қонунда давлат харидларига оид асосий тушунчалар ҳамда давлат харидлари тизимининг ҳуқуқий жиҳатлари, асосий принсиплари очиб берилганини қайд етди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида белгиланиб, унга давлат харидлари бўйича қатор ваколатлар берилмоқда. 

Електрон дўкон орқали харид қилиш, електрон дўконнинг иш тартиби ва ундан фойдаланишга оид масалалар батафсил ёритилган. 

Ауксион орқали харидларни амалга оширишнинг барча жараёнларини тартибга солувчи қоидалар акс етган. 

Давлат харидлари бўйича танлов ва тендерларни ўтказиш мезонларининг аниқ белгилаб қўйилгани ҳам муҳим аҳамиятга ега. 

Бунда харид комиссиясининг фаолияти, танлов ва тендер ўтказиш учун еълонлар, уларда иштирок етиш учун таклифларни бериш, уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича шартномаларни тузиш тартиби назарда тутилган. Давлат харидларида мамлакатимиз тадбиркорлик субйектлари учун йенгилликлар ва уларни қўллаш тартиби келтирилгани алоҳида еътиборга моликдир. 

Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат ва жамоатчилик назорати, шунингдек харидлар самарадорлиги ва натижадорлигининг таҳлили орқали давлат харидларини мониторинг ва назорат қилишга аҳамият берилган. 

Шунингдек, харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати очиқлик ва шаффофлик принсипларини рўёбга чиқариш воситасида амалга оширилади. 

Манба: uza.uz