Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ.
2020-01-29 18:31:50 843
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан бўлган учрашувда берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қува туманида сектор раҳбарлари иштирокида жойларда ёшлар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 29 январ куни туман ҳокимлигида туман прокурори Маматалиев Адаҳамжон Асқарович билан тумандаги турли соҳаларда ютуқларга эришган ёшлар ва 250 нафар ёшлар вакиллари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот мулоқот тарзида ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга қилган Мурожаатидан келиб чиқиб, 2020-йил ёшлар сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши, шу аснода ёшларга салбий таъсир ўтказаётган оммавий маданиятга қарши курашиш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ёшларнинг иштироки ҳусусида фикр мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек учрашув давомида туман прокурори томонидан мамлакатимизда қонунчилик тизимида бўлаётган ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Бундан ташқари янги авлод вакилларининг ташаббусларини амалга ошириш уларнинг олдида турган энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги, уларнинг мақсад-муддаоларини яқиндан билиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этишда бундай мулоқотлар жуда зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек туманимизда ёшларнинг билим олишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида қилинаётган ишлар ҳамда туманимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ёшлар билан ўртоқлашилди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундан ташқари туман ёшлари томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларга туман прокурори томонидан ечим топилди.
Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати