Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВА ТУМАНИДА “ЮРТИМНИ ОБОД ЭТАМАН” ШИОРИ ОСТИДА МЕВАЛИ ҲАМДА МАНЗАРАЛИ КЎЧАТЛАР ЭКИЛМОҚДА.
2020-03-19 12:46:04 764
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги 41-Ф-сонли фармойишига асосан вилоятнинг барча ҳудудларида 2020 йил баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Ҳусусан Қува туманида жорий йилнинг баҳор мавсумида махалла, қишлоқ ҳамда кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 15 мингдан ортиқ манзарали кўчатлар экилди. Жумладан туманнинг Турк, Акбаробод, Саноатчилар, Хонабод, Тинчлик, Байналминал ҳамда Қорақум махалла фуқаролар йиғинларида экилган манзарали дарахтлар туман чиройига янада кўрк бағишлаб турмоқда.
Шунингдек туман ҳокими иштирокида ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви давомида туман ёшлари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб тумандаги 7 гектар ер майдонида “Ёшлар боғи” ташкил этилиб, ушбу ерда ёшлар иштирокида хашар ўтказилиб 5 мингдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилиб парваришланмоқда.
Жорий йилнинг 26 феврал куни “Фарғона хақиқати” газетасининг 16-сонида “Ҳамма кўчат экади, парвариши билан шуғулланишга келганда эса...” номли мақолада Фарғона-Андижон йўлидан Қува туманига кириб келаркансиз, дарахтларни кам учратишингиз, кўчатчилик ривожланган туманда ёзнинг жазирама кунлари мазкур йўлдан юриш азоб эканлиги танқид қилинган. Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан экилган дарахтларни парваришлаш юзасидан манзилли режа ишлаб чиқилиб мазкур кўчатлар ҳудуддаги махалла фуқаролар йиғинлари ҳамда фермер хўжаликларига бириктириб берилди.
Бугунги кунда Фарғона-Андижон йўлида манзарали дарахтлар экиш ишлари давом этмоқда.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати