Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЗИЗ ҚУВАЛИКЛАР УЙДА ҚОЛИНГ, КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛИНГ, ЎЗИНГИЗ ВА БОШҚАЛАРНИНГ САЛОМАТЛИГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ!
2020-03-31 17:42:34 738
Қува туманида CoVid-19 коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш ҳамда карантин даврида аҳолининг карантин тартиб қоидаларига қатъий риоя этиши юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида туман ҳокимлиги аҳборот ҳизмати томонидан 4 та сектор кесимида тўртта тарғибот гуруҳлари ташкил этилиб, уларни зарурий овоз кучайтириш мосламалари билан таъминланиб маҳалла фуқаролар йиғинлари, чекка қишлоқларда, туман марказида аҳоли ўртасида карантин тартиб қоидаларига қатъий риоя этишлари, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасдан уйда қолишлиги юзасидан доимий тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари туман ҳудудига Андижон вилоятининг Асака, Шахрихон ҳамда Мархамат туманларидан кириб келувчи чегара ҳудудлари ва Фарғона шахар, Тошлоқ туманидан кириб келувчи йўлларга назорат постлари ўрнатилиб туманга кириш чиқиш вақтинча тўхтатилган. Шунингдек мазкур жамоат постлари махсус овоз кучайтиргич мосламалари билан таъминланиб мутахассислар томонидан хайдовчилар ва йўловчилар CoVid-19 коронавирус инфекциясидан сақланиш юзасидан доимий огохлантирилмоқда.
Қува туманида ўтказилаётган доимий огохлантиришларга қарамай 277 ҳолатда фуқаролар томонидан карантин тартиб қоидаларини бузиб ниқоб тақмай юриш ҳолатлари кузатилиб ушбу фуқаролар туман ички ишлар бўлими томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди. Ҳозирда фуқаролар томонидан бундай ҳолатлар кузатмаябди.
Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати