Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЎЧМА САВДО ДЎКОНЛАРИ КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚДИ.
2020-04-04 16:07:58 967
Мамлакатимизда каронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. Жумладан аҳоли ўртасида ОАВ, телевидения ва ижтимоий тармоқлар орқали кўчага чиқмаслиги, имкон қадар уйда қолишлиги юзасидан тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Шу ўринда Қува туманининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан ҳақли эътирозлар келиб тушаётганлигини инобатга олиб туман сектор раҳбарлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, “Дехқон бозори” АЖ ва бошқа бир қатор масъул раҳбарлар ташаббуси билан “Кўчма савдо дўкони” ташкил этилди. Жорий йилнинг 4 апрель куни аҳоли учун арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган “Кўчма савдо дўкони” карвони бугун туманимизнинг чекка ҳудудлари томон йўлга чиқди.
Бу ерда аҳоли ўзлари учун зарур бўлган истеъмол товарларини арзон нархларда ҳарид қилдилар. Шу ўринда айтиш керакки ушбу “Кўчма савдо дўкони” туманимизнинг хар бир чекка ҳудудларида ўз фаолиятини давом эттиради.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати