Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАМИЯТ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАН ШАХС ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ
2021-03-13 20:06:30 693
Қува тумани, Гўзал маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи А.Т муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада ўзига тегишли хулоса қилмай такроран 2020 йил 31 декабрь куни соат 2000ларда маст ҳолда Қува тумани, Гўзал маҳалла фуқаролар йиғини, Тинчлик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз ушбу ерда бўлган маҳалла аёлларига уятли сўзлар билан сўкиб, баланд овозда бақир-чақир қилган, сўнг А.Т воқеа жойига келган туман ИИБ ходимларини ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги талабларига бўйсунмасдан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, фуқароларни тинчлиги ва осойишталигини бузиб, майда безорилик қилганлик ҳолати юзасидан унга нисбатан маъмурий материали тўпланган.
Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг қарорига кўра А.Т Ўзбекистон Республикаси МЖтК 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 34-моддаси тартибида узил-кесил 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида берилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш, фуқароларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бошқача тарзда бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасликда ифодаланади.
Муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай такроран ҳуқуқбузарлик содир қилиш жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади.
Х.Абдуллаев
Жиноят ишлари бўйича Қува
тумани судининг судья ёрдамчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube