Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


СУД ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ЯНГИ ДАВР

×

 2021-03-16 17:08:56    886

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда одил судловга эришиш ва судлар фаолиятида очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда. Айниқса, сўнги икки ой давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд ҳокимиятига оид 3 та Фармонининг имзоланиши соҳада амалга оширилиши кўзланган мақсадга эришиш учун улкан қадамлар бўлди. Бундай ислоҳот Ўзбекистон суд тизимининг тарихида қилинмаган ва яқин келажагида қилиниши даргумон бўлган ислоҳотлар деб қўрқмай айтиш мумкин.

Хронологик тарзда таҳлил қиладиган бўлсак, Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 30 августдаги “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3250-сонли Қарори, 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармони ва 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли Қарорлари Ўзбекистон Республикасидаги суд ҳокимияти имиджини буткул янгича кўринишга олиб келди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3250-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурининг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилган эди ва бу амалиётда ўз самарасини бермоқда.

ПҚ-3250-сонли қарорнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4818-сонли қарори билан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг оптимал вазифалари белгиланди. Булар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш; судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш; махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш; суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан, мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш; суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтиришд каби вазифалардир

Хулоса қилиб айтганда, муҳтарам Президентимиз томонидан 2020 йил

3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли қарори Республикамизда судлар фаолиятида ўзига хос “инқилоб” бўлиб, замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, одил судловга эришишни, судлар фаолиятида очиқликни, шаффофликни таъминлашга, судлар билан бошқа давлат органлари ўртасида маълумот алмашинувини яхшилашга хизмат қилади.


С.Ахмаджонов ва Ж.Умурзаков
Фарғона туманлараро иқтисодий суди
девонхона ва архив мудирлари


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube