Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ!
2021-03-16 17:34:36 651
Қува тумани Тиббиёт коллежида жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди, туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари шунингдек, маҳалла фаоллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, янги қабул қилинган қарорлар, жумладан, ЎРҚ 671, 673, 675-сонли қонунлари мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди, фуқароларнинг янги қонунлар бўйича берган саволларига атрофлича жавоблар берилди, бундан ташқари ўтказилган сайёр учрашувда маъмурий ва жиноят ишлари сайёр суд тарзида кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда туман судининг раиси ва судьяси томонидан фуқароларнинг сайёр қабули ҳам ўтказилди. Мурожаат этган фуқароларнинг арзлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Омонов Зафаржон
Жиноят ишлари бўйича
Қува туман судининг раиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube