Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ЎТТИЗ МИНГ НАФАРДАН ЗИЁД АҲОЛИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ.

×

 2021-04-01 16:31:18    707

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува туманининг Саноатчилар, Тошховуз, Маданият, Гулобод, М.Хасанов, Найман махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларни узоқ йиллардан буён ичимлик суви муаммоси қийнаб келарди. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Вилоят ҳокими ҳамда туман сектор раҳбарларининг ташаббуси билан Саноатчилар МФЙ ҳудудидаги 50 сотих майдонда жойлашган сув иншооти мавжуд бўлиб узоқ йиллардан буён ишлатилмас эди.

Мазкур сув иншоотини реконструкция қилиш орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар учун қарийб 1,6 млрд.сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида атроф ҳудуддаги 7 та махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 30 минг нафардан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган. Ўз навбатида ушбу ишларни қисқа муддат сифатли қилиб якунлаш бўйича халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари депутатлик назоратини ўрнатдилар.

 

Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube