Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ.
2021-04-08 09:37:32 983
Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари И.Хусанов тумандаги 14-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида сектор раҳбари томонидан мамлактимизда ёшларнинг таълим олишлари, касб-хунар эгаси бўлиши ва иш билан таъминланиши борасида Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр билдирди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар жавоб олдилар. Шунингдек учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Учрашув сўнгида ўқувчи ёшларга сектор раҳбарининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube