Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХУНАРМАНДЧИЛИК АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ.
2021-04-08 18:23:50 621
Кува тумани “Гулобод” махалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор Х.Рахмонова адрас тўқиш хунарини эгаллаган. Махалладаги ишсиз 4 нафар хотин қизларни ёнига олиб уларга ҳам ўз хунарини ўргатиб бандлигини таъминлади. Тадбиркор бугунги кунда президентимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб фаолиятини кенгайтирда ва “Аёллар дафтари”га киритилган яна 10 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади.
Бугунги кунда гўзал аёлларимиз томонидан яратилган адраслар нафақат ички бозорларимизни, балки чет мамлакатларида ҳам катта қизиқиш уйғатмоқда. Мазкур ҳонадонга ташриф буюрган республика, вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари бу ерда фаолият олиб бораётган аёллар билан сухбатлашдилар. Ушбу фаолиятини кенгайтириши ва яна янги иш ўринлари яратиши учун таклифлар тингланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube