Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ!

×

 2021-04-10 15:16:43    961

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан, аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тизимини йўлга қўйиш, ёш авлодни ёт иллатлардан асраш, маҳаллалардан тортиб, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва спортни оммавийлигини ошириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш вазифаси белгилаб берилган эди.

Шу муносабат билан Қува туман ҳокимлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорликда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, жисмоний фаоллик ва улар ўртасида юришни тарғиб қилиш мақсадида бугун Қува туманида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида ўзига хос юриш, бадантарбия машғулотлари ва спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва 400 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube