Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


СУДЛАР ИШТИРОКИДА “САЙЁР ҚАБУЛ” ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-04-11 13:12:24    736

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини, суд иши юритувининг сифатини, аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммоларини ҳал этилишига кўмаклашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида Олий суд раиси, судьялари, вилоят жиноят,

фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлари раислари иштирокида ташкил этилаётган сайёр қабуллар ўз самарасини бериб келмоқда. 

Хусусан бугун Фарғона вилоят суди томонидан тасдиқланган "Йўл харитаси"нинг 144-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қува тумани 1-сектор таркибига кирувчи Байналминал МФЙ ҳудудида вилоят судининг раиси, раис ўринбосарлари, Қува тумани ҳокими, прокурори, Мажбурий ижро бюроси, Ермулккадастр, Уй-жой бўлими ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида Аёллар ва ёшлар дафтарида бўлган фуқаролар, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг суд-хуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва уларга ҳуқуқий тушунтириш ҳамда тавсиялар берилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube