Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ.
2021-04-11 16:23:39 632
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июн кунги “Фағона вилояти Қува тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМ-437-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қува туманида кичик саноат зоналарини ташкил этиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан тумандаги 1-сектор ҳудудида 5.38 гектар майдонда “Турк” кичик саноат зонаси ташкил этилган. Ушбу саноат зонаси 37 та лотларга ажратилган. Маъмурий кенгашнинг тегишли қарорларига асосан умумий қиймати 88,8 млрд. сўм бўлган 21 та лойиҳалар жойлаштирилиши натижасида 372 та янги иш ўринлари ташкил қилиш белгиланган.
Ҳозирги кунга қадар умумий қиймати 6 млрд.сўм бўлган 2 та лойиҳа ишга туширилиб, бунинг натижасида 30 та янги иш ўрни яратилган. Умумий қиймати 71,0 млрд. сўм бўлган 4 та лойиҳа бўйича бугунги кунда қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу ерда фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш ва коммуникация тармоқларини яхшилаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 2 км газ тармоғи тортилиб, 1 дона трансформатор нимстанцияси (ТП), 1 дона сув иншооти ўрнатилиб, 0.3 км сув тармоғи тортилди. Ушбу коммуникация инфратузилмалари учун бюджет маблағларидан 500,млн.сўм ажратилган.
Жорий йилнинг 10 апрель куни Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари мазкур кичик саноат зонасига ташриф буюриб амалга оширилаётган лойиҳалар ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Лойиҳа ташаббускорлари билан учрашиб мавжуд муаммо ва таклифларини тинглашди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube