Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВА ТУМАНИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 18 ТА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ-ЖОЙЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ.
2021-04-15 17:05:26 1084
Мамлакатимизда аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан Қува туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 28 ноябр кунги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 март кунги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли фармонларига асосан туман марказида 5 дона 160 хонадонлик, “Бойистон” МФЙ “Қашқари ариқ” кўчасида 3 дона 96 хонадонлик жами 8 дона қурилиш қиймати 52 млрд.сўмлик 256 хонадонли уйлар ва “Обод қишлоқ” давлат дастурига асосан 10 дона қурилиш қиймати 32 млрд.сўмлик 250 хонадонлик жами бўлиб 18 дона 506 хонадонлик уй-жойлар қурилмоқда.
Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутатлари мазкур кўп-қаватли уй-жойларда олиб борилаётган қурилиш ишларининг ҳолати билан танишди. Шунингдек ушбу ҳонадонларда фуқаролар учун яратиладиган шароитлар, коммуникация тармоғи билан таъминланганлиги билан ҳам танишиб ўтдилар. Қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, пировард натижа аҳолини барча қулайликларга эга, сифатли уй-жойлар билан таъминлаш эканлиги тўғрисида таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube