Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ҚОШИДА МАХСУС ТАЪМИРЛАШ-ЭКСПЛУАТАЦИЯ ХИЗМАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2021-04-15 19:39:51    792

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 29 январдаги “Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги “Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати” фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 22-сонли ҳамда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 4 февралдаги 23-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қува туман халқ таълими бўлимида “Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати” ташкил этилди.

Мазкур ҳизматни фаолиятини ташкил этишдан асосий мақсад тасарруфидаги муассасалар туман халқ таълими бўлими ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, муассасаларда вужудга келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан муассасаларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларни тежамкорлик билан сарфланишини таъминлашдан иборат.

Мазкур ҳизматнинг фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан Қува тумани ҳалқ таълими бўлими томонидан амалий семинар ўтказилди. Ушбу семинарда туман ҳокимининг ўринбосари, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси масъул ҳодимлари ва туман, шахар халқ таълими бўлимидан вакиллар қатнашдилар. Семинар давомида мутахассислар мазкур ҳизматнинг қулайликлари ва афзалликлари тўғрисида сўз юритиб барча шахар ва туманларда ташкил этиш бўйича фикр билдирдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube