Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2021-04-15 20:16:42 888
Бугун Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси бўлиб ўтди. Ўтказилган сессияда тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари ва тумандаги корхона, ташкилот раҳбарлари ишитрок этдилар.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан туман ҳокимининг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича туман халқ депутатлари Кенгашига Мурожаати тингланди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январдаги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021-йилнинг биринчи чорагида туман секторларида олиб борилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида 4 та сектор раҳбарларининг Ахбороти эшитилди.
Шунингдек Аҳолини муҳтож қатламларини “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритиш, даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар тахлили ва келгусидаги вазифалар, Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш, Жамиятда ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили” да туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат Дастурини 2021-йилнинг биринчи чорагида ижроси, 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилишини
танқидий муҳокама этиш ҳамда 2021-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида, Шунингдек аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳал этиш борасида 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессия савол ва мунозараларга бой тарзда ўтди. Депутатлар бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан масъулларга савол ва таклифлар билан мурожаат қилдилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб депутатлар томонидан тасдиқланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube