Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭНГ НАЪМУНАЛИ ОИЛА БЕКАСИ КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ.
2021-04-24 15:18:00 690
Халқимизга хос энг улуғ қадрият — оилани улуғлаш, унинг жамият ҳаётидаги, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини эътироф этиш, мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, шунингдек, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида Қува тумани 2-сектор ҳудудидаги махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёш келинчакларимиз ўртасида Қува тумани прокуратураси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Энг наъмунали оила бекаси” кўрик танлови ўтказилди.
Мазкр кўриктанловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро берлашдилар. Жумладан “Оила тарихи”, “Алла ижроси” ва Қайноналари иштирокида имправизация шартлари бўйича дўстона куч синашдилар. Кўрике танлов якуни бўйича иштирокчилар Қува тумани прокуратурасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube