Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВАЛИК ТАДБИРКОРЛАР ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЯДИ.
2021-04-25 20:24:22 650
Аввал хабар берганимиздек Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Фарғона ва Қирғизиcтоннинг Норин ҳамда Боткен вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича “йўл хариталари” имзоланганди.
Мазкур ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Қувалик бир гуруҳ тадбиркорлар ҳозирда Қирғизистон Республикаси Норин вилояти Норин туманига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида Норин тумани раҳбарининг шахсан ўзлари Қувалик тадбиркорларни қабул қилди.
Қувалик тадбиркорлар ва Қирғизистон РеспубликасиНорин тумани тадбиркорлари ўртасида Сут маҳсулотлари ва Жун маҳсулотларини қайта ишлаш, кўчат ҳамда картошка етириш ҳамда ўзаро савдо алоқаларини кенг йўлга қўйиш масалаларида ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида меморандумлар имзоланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube