Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОЛИҚЧИ-ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ
2021-04-27 17:13:13 780
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 8 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 27-бандида солиқ идоралари зиммасига "Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи" тамойилини жорий этиш вазифаси топширилган эди.
Бунга жавобан, Қува туман давлат солиқ инспекциясида "Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш" шўъбаси ташкил этилиб, фаолият кўрсатиб келмоқда.
2021 йил 21 апрел ҳолатига туман ҳудудида 194 та тадбиркорлик фаолиятини юритиш мақсадида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлари (хусусий корхона, маъсулияти чекланган жамият, оилаваий корхона ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтган.
Шўъба ҳодимлари томонидан ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари билан бевосита телефон алоқаси орқали боғланиб суҳбат ўтказиб борилмоқда. Суҳбат давомида уларга фаолиятлари юзасидан дастлабки бухгалтерияни юритишда тушунтириш ва кўрсатмалар бериш билан бир қаторда айланма маблағи етарли бўлмаган тадбиркорларга ҳизмат кўрсатувчи банкларидан имтиёзли кредит олишларида кўмак бериб борилмоқда.
Жумладан тумандаги "FUTBOL YULDUZLARI OYINGOHI" оилавий корхонаси 20,0 млн.сўм, "АКА-XONOBOD'' маъсулияти чекланган жамиятига 60,0 млн. сўм хамда "ISLOM YULDUZI AMK" хусусий корхонасига 20,0 млн. сўм миқдорида банкнинг имтиёзли кредит маблағларини олишда яқиндан кўмак берилди.
Бундан ташкари, тадбирколарнинг коммунал хизматдаги, электр-энергияси таъминотидаги, ер майдони ажратилишидаги муаммоларини ижобий хал этишда амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Хурамтли Тадбиркорлар !
Тадбиркорлик фаолиятингизни юртишда кийинчиликларга дуч келябсизми, Мархамат! Кува туман Давлат солиқ инспекциясининг "Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш" шўъбасига мурожат қилинг.
Солиқ хизмати-инсофли, солиқ тўловчининг ишончли хамкори! Шўба бошлиғи Мелиев Эгамберди Рўзиматович.
Тел: 91-396-90-59, 90-534-14-07.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube