Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚУВА ТУМАНИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.
2021-04-30 10:42:24 675
Қува туманида сектор раҳбарлари иштирокида бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани аввалида сектор раҳбарлари томонидан мазкур йўналишда туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача ахборот бериб ўтилди.
Шундан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам савол ва таклифлар билдирилди. Мазкур саволларга сектор раҳбарлари томонидан жавоб берилиб билдирилган таклифлар инобатга олинди. Меҳмонлар қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтган матбуот анжумани доирасида олган таасуротлари ва муносабатларини билдириб ўтдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Youtube