Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҚУВА ТУМАНИДАГИ 26-МАКТАБДА ПСИХОЛОГЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-04-30 23:26:13    775

PDF юклаш
Чоп этиш


Қува туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида амалиётчи психологлар иштирокида " Мактабда психологик мухитнинг шарт-шароитлари" мавзусидаги укув семинари ташкилланди. Мазкур семинардан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг ўзлаштириши, ўқишдаги қийинчиликларни, унинг ўқишига таъсир қилаётган ижтимоий омилларни ўрганиш, ташхис натижаларига кўра тарбия жараёнини тўғри режалаштириш, йўлга қўйилган хатоларни тузатиш, педагогик-психологик профилактика ишларини олиб боришга қаратилган. 

Шунингдек ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ишчанлик кайфиятини уйғотиш, мактабда соглом мухит яратиш, жанжалкаш ўқувчилар ва руҳий зуриққан педагоглар билан ишлаш жараёнлари буйича фикр алмашилди. Бундан ташқари семинарга ташриф буюрган педагоглар таълим муассасасининг кейинги босқичларига ўтган ўқувчиларнинг янги ижтимоий муҳитга мослашуви, ўқув фаолияти, билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикаси, шахс сифатлари, шахслараро муносабатлар шаклланишини кузатиб бориш, таҳлил этиш, коррекцион машғулотларни ташкил этиш бўйича малака ва тушунчага ҳам эга бўлдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Youtube