Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар ташаббуси ижрода

×

 2021-11-05 14:08:58    600

PDF yuklash
Chop etish


 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисидаги, кқ-213-iv-сонли қарорига асосан.

Қува тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 30 фоиз миқдорида маблағлар шакллантиррилди ҳамда Жамоатчилик фикри асосида молиялаштириладиган тадбирларнинг рўйхати бўйича таклиф бериш истагини билдирувчи фуқаролар ўзларининг маҳалла ёки тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича 107 та таклифларини «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштирди.

 Ушбу 107 та таклифлардан 30 таси идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина ёки турар жой харид қилиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, маъмурий биноларни таъмирлаш ва шунга ўхшаш таклифлар) рад этилиб,
79 та таклифлар овоз бериш жароёни  учун қабул қилинди.

Шундан  энг кўп овоз тўплаган 4 та  таклифлар ғолиб деб топилди.

Жумладан;

Қува туманидаги Хорижий тилларни ва аниқ фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати иссиқлик тизимини таъмирлаш учун 500 млн сўм;

Қува тумани Тинчлик МФЙ Хикмат кўчасини асфалтлаштириш учун 150 млн сўм;

Қува туманидаги 7- сонли умумий ўрта таълим мактабнинг фаоллар залини таъмирлаш ва жихозлаш  учун 650 млн 348 минг сўм;

Қува тумани Пахтакор МФЙ худудидаги Тожик кўчасини асфалтлаштириш учун 200 млн сўм маблағлар таклифларни молиялаштириш учун очилган шахсий ҳисоб рақамларга ўтказиб берилди.

Хозирги кунда 7 – сонли умумий ўрта таълим мактабида ва Хорижий тилларни ва аниқ фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган
мактаб-интернатида берилган таклифлар бўйича ишлар олиб борилмоқда

Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғининг Тожик кўчаси ва Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғининг Хикмат кўчасининг асфалтлаштириш ишлари бошланиш арфасида турибди..