Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фуқаро мурожаати ўрганилди.
2022-01-24 20:29:57 479
Ижтимоий тармоқлар орқали “Доимий иш жойинг бўлмаса, ёрдам бера олмаймиз” – ногиронларни якка ўзи боқаётган аёлнинг ҳоли не кечади?” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳодимларидан иборат ишчи гуруҳ фуқаро истиқомат қилаётган ҳонадонга ташриф буюриб мавжуд ҳолат билан танишди.
Аниқланишича Қува тумани Ўзбек махалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Хасанова бугунги кунда турмуш ўртоғи Д.Жўраев ҳамда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан Қува тумани Қақир МФЙ ҳудудидаги Э.Тошболтаевга тегишли 2 хонали уйда ижара асосида яшаб келмоқда.
Д.Жўраев 2-гуруҳ ногирони сифатида ногиронлик нафақаси олади ва мавсумий ишлар билан шуғулланади. С.Ҳасанова эса бугунги кунда фарзанд тарбиясида.
Фуқаро “Аёллар дафтари”га киритилиб туман ҳокимлиги томонидан доимий озиқ-овқат ва моддий ёрдамлар билан таъминланиб келган. Жумладан 2 маротаба 490 минг сўмдан 980 минг маддий ёрдам пуллари, 4 маротаба туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. Шунингдек бугунги кунда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун нафақа пули тайинланиб мунтазам мазкур маблағларни олиб келмоқда.
Масъуллар ва мутахассислар томонидан уй-жой олиш тартиб қоидалари тушунтирилиб, белгиланган тартибда давлат ҳизматлари марказига уй-жой олиш учун ариза топширилди.