Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Судялар томонидан сайёр қабул ўтказилади
2022-02-15 10:59:17 581
Ассалому алайкум!
Ҳурматли Қува тумани фуқаролари!
Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларнинг ўтказиш бўйича 07.01.2022 йилда тасдиқланган иш режасига кўра, 2022 йил 19 февраль (шанба) куни соат 09-00 да Катта Дечқонобод МФЙ биносида сайёр қабул режалаштирилган.
Фарғона вилоят суди раиси Ш.Камоловнинг раҳбарлигида қуйидаги ишчи гуруҳлар:
- Қува тумани “Катта Деҳқонобод” МФЙ биносида (гуруҳ раҳбари Ш.Камолов, гуруҳ аъзолари Ш.Тошмирзаев (ФСҲ), Д.Халикназарова (ЖСҲ), М.Умматова (ИСҲ), Д.Исматуллаева (ФС), З.Омонов, Қ.Абдуллаев (ЖС), Д.Акрамова (ИС), Ш.Ахмеджанова (МС)лар қатнашиши белгиланган.
Шу сабабли қабулда иштирок этувчилар Халқ қабулхонаси Қува туман бўлими ва жиноят ишлари бўйича Қува туман суди орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.