Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Барчамиз коррупциядан ҳоли Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик !
2022-02-15 16:44:25 497
Қува тумани прокурори Отабек Тошматов туман аҳолиси ва кенг жамоатчиликка мурожаат йўллади.
Маълумки, инсоният ўз тараққиётининг қанчалик юксак чўққиларини забт этмасин, турли хавф-хатарлар ва илатлардан халос бўлгани йўқ.
Янrи Ўзбекистонни қуриш йўлида бошланган ишлар ҳар биримиздан жамиятда кечаётган жараёнларга бефарқ бўлмасликни, ўзаро жипслашиб, тараққиётимизга тусиқ бўлаётган мавжуд иллатларни бартараф қилишда ҳамжиҳатликни тақозо қилади.
Ҳеч шубҳасиз, жамият фаровонлиги ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган ана шундай иллатлардан бири ва энг хавфлиси бу коррупциядир.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари ва қатъий сиёсий иродалари билан мамлакатимизда бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Энг аввало, ҳуқуқий асосларни яратишга эътибор берилиб, 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, жумладан, алоҳида қонун, фармон ва давлат дастурлари қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашда олдинги сафларда бораётган прокуратура ана шундай кўмак ва ҳамкорлик воситасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан, аҳоли ва кенг жамоатчиликни жамиятда, ҳусусан, прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақираман.
Агар корхона, муассаса ва тегишли ташкилотларда, шунингдек, туман прокуратураси органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан 73-315-10-07 рақамли "Ишонч телефони"га маълум қилишингизни сўрайман.
Коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар берган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, коррупциявий жиноятлар, жумладан, порахўрлик ва таъмагирликка қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Барчамиз коррупциядан ҳоли Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!