Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли хамқори !

×

 2022-02-21 11:31:59    409

PDF yuklash
Chop etish


Қува туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан “Солиқчи–тадбиркорга кўмачи” тамойили доирасида кўмаклашиш лозим бўлган тадбиркорлик субектларни аниқлаш, белгиланган мезонларга кўра амалий ёрдам кўрсатилиши  керак  бўлган  корхоналар  рўйхати  шакллантирилиб,  уларга тадбиркорлик  фаолиятини  қонунларда белгиланган  тартибда юритиш хамда солиқ қонунчилиги юзасидан тушунтириш ва кўникмалар бериб борилмоқда.

          Жумладан,  2022 йил   январ ойида  ўрганиш   юзасидан   805 та  режа-топшириқ  берилган  бўлиб,  маълумот  кунига  хақиқатда  810 та ХЮС ларнинг рахбарлари билан сўровномалар ўтказилган.  Сўровномалар ўтказиш жараёнида уларнинг 49 тасига  кўмак зарур эмаслиги аниқланган бўлса, 761 тасига кўмак зарурлиги аниқланган.

          Шундан 11 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашишилган бўлса, 69 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот берилган,  17 тасига  ШХВ дан нусха олишда кўмаклашилган,  2 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтирилган, 16 та ХЮС ларнинг бир солиқ туридан ортиқча тўланган суммаларини бошқа солиқ туридан қарзларига сингдиришда кўмаклашилган  хамда  646 та ХЮС ларнинг солиқ органига алоқадор бошқа муаммоларини хал этишда, солиқ хисоботлари тайёрлашда хамда электрон юборишда кўмаклашилган.

         Худди шунингдек,   2022 йил   феврал ойида  хам  ўрганиш   юзасидан   697 та  режа-топшириқ берилган  бўлиб,  маълумот  кунига  хақиқатда  282 та ХЮС ларда сўровномалар ўтказилган.  Сўровномалар ўтказиш жараёнида уларнинг  66 тасига  кўмак зарур эмаслиги аниқланган бўлса, 204 тасига кўмак зарурлиги аниқланган. Жумладан 40 тасига дастлабки бухгалтериясини юритишга кўмаклашишилган бўлса, 1 тасига Е-актив ААТ бўйича тушунча берилган ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашилган, 1 тасига Е-ижара ААТ бўйича тушунча берилган  ва ундан қандай фойдаланиш бўйича кўмаклашилган  хамда  174 та юридик шахсларнинг солиқ органларига алоқадор бошқа муаммоларда кўмаклашилган.

Бундан ташқари, назорат касса техникаси чекини мобил иловасида сканерлаш орқали  1 % кешбекка эга бўлиш хақида хамда юридик шахсларнинг  мол мулк  солиғи  бўйича 2022 йилда солиқ қонунчлигига киритилган ўзгаришлар мавзусида 4 та  видео роликлар таёрланиб  “Қува туман хокимлиги”, “Қуваликлар” телеграмм каналларига жойлаштирилди.  “Қува Хаёти” рўзномасининг 2022 йил  15 феврал кунги сонида “Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига қандай ўзгаришлар киритилди” мавзусида тушинтиришлар берилган.  

 

Хурматли Тадбиркорлар !

Тадбиркрлик фаолиятингизни юртишда қийинчиликларга дуч келябсизми, Мархамат !

Қува туман Давлат солиқ инспекциясининг

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожат қилинг.

Шўъба бошлиғи Мелиев Эгамберди Рўзиматович.      

Тел: 91-396-90-59,    90-534-14-07.