Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува тумамни сектор раҳбарлари ва ҳудудларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Сайёр қабул” ўтказилди.

×

 2022-02-25 14:35:21    449

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабр кунги  “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.

 

Ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш каби кўплаб вазифалар билан шуғулланиб келмоқдалар.

 

Ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни тегишли масъуллар иштирокида ҳал этиш, мурожаатларга ижобий ечим топиш мақсадида сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Сайёр қабул” ўтказилди.

 

Мазкур қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува туманидаги Халқ қабулхонаси, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси, хуқуқ тартибод идоралари раҳбарлари ҳамда тумандаги барча ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этидилар.

 

Ўтказилган қабул доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси, тумндаги таъминотчи корхоналар томонидан аҳолига имтиёзли кредитлар асосида етказиб бериладиган маҳсулотлар кўргазмалари ўтказилди.

 

“Сайёр қабул” давомида тумандаги 320 нафардан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан сектор раҳбарларига мурожаат қилдилар. Мурожаатларнинг қарийб 80 фоизи тегишли масъулларни жалб этган ҳолда жойида бартараф этилиб, ҳал этилиши муддат талаб қилган мурожаатларни белгиланган тартибда, қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.