Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича брифинг ўтказилди.
2022-03-04 20:52:04 408
Қува туманида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш бўйича кўплаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Айниқса бу борада кенг жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қува туман ҳокимлигида профилактика инспекторлари, маҳалла раислари ва тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган брифингда журналист ва блогерлар ҳам иштирок этди.
Ўтказилган брифингда туман ҳокими Халимжон Умаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Исломбек Хусанов, туман прокурори Отабек Тошматовлар юқоридаги масалалар юзасидан ахборот бердилар.
Қува туманида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда профилактика инчпекторлари билан маҳалла фаоллари ҳамкорлиги мавзусида ўтказилган брифингда масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.