Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува тумани Халқ таълими бўлими томонидан Наврўз байрам тадбири кўтаринки руҳда нишонланди.
2022-03-17 22:29:47 441
Бугун туманиминимизнинг қай бир кўчасига, таълим муассасасига, корхона ва ташкилотларга ташриф буюрсангиз “Наврўз” умумхалқ байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Қува тумани ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ҳам бугун байрам тадбирларини катта нишонламоқдалар.
Туманимиздаги “Ўзбегим” тўйхонасида ўтказилган байрам тадбири ҳам ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Байрам тадбирига ташриф буюрган туман ҳокими Халимжон Умаров ҳамда сектор раҳбарлари йиғилганларни ва туманимизнинг таълим соҳасида ўзларининг бор куч ғайратларини аямасдан меҳнат қилиб келаётган фидоий устозларни байрам билан табриклади.
Байрам тадбири муносабати билан соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган жонкуяр устозлар, юқори натижаларга эришган мактаб жамоалари, иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ҳусусан, МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган халқаро тадқиқотчи кўрик-танловида ғолиб деб топилган 13-умимий таълим мактаби она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси С.Жабборова кўкрак нишони ва фаҳрий ёрлиқ билан, “Энг яхши хорижий тил ўқитиладиган мактаб” кўрик-танловларида фахрли ўринларини олган 62-ИДУМИ, 5 ва 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларига пул мукофотлари топширилди.
Шунингдек, туман марказидан чекка ҳудудда жойлашган умумтаълим мактабларига телевизорлар тақдим этилди.