Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ёш қутқарувчи” мусобоқасининг Қува туман босқичи ўтказилди.
2022-03-28 19:01:36 408
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан хар йили ўтказиладиган “Ёш қутқарувчи” мусобоқасининг бу йилги Қува туман босқичи ҳам қизиқарли таассуротларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Қува туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ҳудудий босқичларда иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 8 та жамоа иштирок этган туман босқичида туман ҳокими ўринбосари Мадиёржон Туримов, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жасурбек Холматов, туман Халқ таълими бўлими мудири Фарҳоджон Мақсудов ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар қатнашдилар.
Жамоалар тўртта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Хар бир шартда ўқувчи ёшлар мазкур йўналиш қанчалик билим ва кўникмага эга эканликларини исботлашди.
Мусобоқа якуни билан 84-чет тиллари ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси 1-ўринни, 14-умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринни, 19-умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.
Мусобоқа ғолиблари ва фаол иштирок этган иштирокчилар кубок, медал ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 84-чет тиллари ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.