Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
2022-03-31 18:49:43 371
Қува туманида ўтган 2021 йилнинг ўзида дастур асосида тумандаги 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги жами 87,4 км ички хўжалик йўллари таъмирланди, жумладан 46,2 км тупроқ йўллари шағалланди ҳамда 41,6 км тошли йўлларга асфальт ётқизиш ва асфальт йўларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Амалга оширилган ишларнинг 7,2 км қисми Маданият маҳалла фуқаролар йиғинларига тўғри келиб, шундан ҳудуддаги Шарқ Юлдузи кўчасининг 4 км, Кесаклар кўчасининг 1,5 км ва Хуррият кўчасининг 1,7 км қисмига тўғри келади. Бу эса ўз навбатида амалга оширилган ишларнинг кўп қисми мазкур маҳалла фуқаролар йиғинига тўғри келганлигини кўрсатади.
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Биз 1993 йилда чекка чиқанмиз. Шундан бери асфальт бўлгани йўқ кўчамиз” сарлавҳаси остида чоп этилган мақолада келтирилган Хуррият кўчасининг 900 метр тупроқ қопламали қисми ўтган 2021 йилда шағаллаштирилган. Лекин дастурга киритилмаганлиги сабабли асфальтлаштирилмаган.
Ушбу кўчани асфальтлаштириш бўйича туман ҳокимлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, 2022-2023 йиллар давомида қўшимча маблағлар ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот порталига тегишли тартибда таклиф киритиш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.