Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида китоб тақдимотлари ўтказилди.
2022-04-18 23:00:43 397
Жорий йил 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туманимизда ҳам кўплаб фестиваллар ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳусусан туман Ахборот кутубхона марказида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби тақдимоти ўтказилди.
Туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ва иқтидорли ўқувчилар иштирок этган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик жамият барпо этиш, юрт тараққиётини янада юқори даражага кўтариш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Туман ҳокимининг давлат тилида иш юритиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Маҳмудахон Ботирова ушбу китобда Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилгани билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
Шунингдек китоб ўқувчида янги Ўзбекистоннинг замонавий, демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл тўғрисида яхлит тасаввур уйғотиши, шу билан бирга, ҳар бир фуқарони янги, илғор ғоялар, эзгу ташаббуслар билан ишлашга ундаши айтиб ўтилди.