Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува тумани прокуратураси томонидан болажонларга қувонч улашилди.
2022-04-28 00:21:18 522
Бугун ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига барча бирдек меҳр улашмоқда. Шу борада Прокуроратура тизими ҳам саҳоват тадбирларини ўтказиб, уларни ҳар соҳада қўллаб-қувватламоқда. Ушбу болаларни яшаш шароити маҳаллабай ишлаш тизимида аниқланган ва уларга Прокуроратура ҳамда ҳокимлик томонидан мунтазам ижтимоий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Прокуроратура ҳодимлари бу ҳаракатлари билан Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ижросини бевосита таъминламоқда десак муболаға бўлмайди.
Қува тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Тошматов ташаббуси билан тумандаги 30 нафар боқувчисини ёқотган ва кам таъминланган оила фарзандларининг кўнгилини кўтариш ва уларни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан табриклаш мақсадида усти бошолиб берилди, моддий ёрдам кўрсатилиб, байрам дастурхони ташкил этилди.
Дастлаб болажонларга тумандаги Раста савдо комплексига қарашли савдо расталаридаги ўзлари ёқтирган уст бошлар ҳарид қилиб берилди. Шундан сўнг 2-сектор штаби ва туман прокуратурасига саёҳат қилдилар. Ушбу саёхатга туман прокурори Отабек Тошматовнинг шахсан ўзлари хамрохлик қилиб, бугунги кунда туман прокуратураси томонидан олиб борилаётган ишлар ва иш жараёнлари билан таништирилди.
Саёхат сўнгида болажонлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров ва туман прокурори Отабек Тошматовлар болажонларни яна бир бор яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этиб келгуси ишларида зафарлар тиладилар.