Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФАРҒОНАДА СУД ХОДИМЛАРИ МУЗЕЙЛАРГА САЁҲАТ ҚИЛДИ
2022-05-19 14:58:46 396
Фарғона вилоят суди раисининг 2022 йил 5 январдаги “2022 йил май ойида Фарғона вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларида фаолият юритаётган ёшларни музейга ташриф буюриш режаси” ижроси юзасидан Фарғона вилояти маданияти ва тарихи давлат музейи саёҳат ташкиллаштирилди.
Судьялар билан бирга суд ходимлари музейга кириб борар экан музей залида музей тарихи билан таништиришга масъул бўлган ходимлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Музей масъуллари Фарғона вилояти маданияти ва тарихи давлат музейини яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. Айниқса Фарғона водийси, вилоятлар ҳамда шаҳарларнинг пайдо бўлиш тарихига кўпроқ тўхталиб ўтилди.
Шундан кейин судья ва суд ходимлари музейдаги экспонатларни томоша қилишди.
Тадбир давомида ватанимиз тарихи, ўтган авлодлар жасорати ҳақида ҳикоя қилувчи музей экспонатлари билан танишар экан судьяларимиз, ушбу саёҳатнинг аҳамияти, маҳаллаларда маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши тўғрисида ҳам гапириб ўтдилар.