Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува туман аҳолисига судьянинг мурожаати
2022-05-19 19:33:29 365
Барчамизга маълумки жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш ҳамда инсон манфаатларини муҳофаза қилишда қатор ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий омиллар муҳим ўрин тутади.
Шу муносабат билан, бугун жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси Зафаржон Омонов Қува тумани маданият биносида Қува туман маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва муқаддам судланганлар иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш” ҳамда “Одам савдосини олдини олиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат чоғида, судья томонидан коррупцияни олдини олишда барчамиз бир бўлиб курашишимиз, уни фақатгина босқич-ма босқич йўқ қилишга эришишимиз мумкинлиги ҳамда одам савдоси жинояти бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири экани, шу ўринда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳам кун сайин ортиб бораётганлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, бундай ҳаракат учун жиноят кодексининг тегишли моддаси билан ўн йилдан юқори бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланганини айтиб, фарзанд асраб олмоқчи бўлганларга фақат ва фақат суд томонидан ҳал этилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир сўнгида, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.