Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува туманида судья иштирокида суд ҳукми муҳокама қилинди
2022-06-15 17:46:24 455
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка барҳам бериш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳудудларда жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка нисбатан муросасизлик муҳити шаклланмоқда.
Бугун жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси З.Омонов ташаббуси билан Қува тумани “Қува” маҳалла фуқаролар йиғини биносида мазкур ҳудуд аҳолиси иштирокида улар истеъқомат қилаётган маҳаллада содир этилган жиноят иши юзасидан чиқарилган суд ҳукми ва хусусий ажрим муҳокама қилинди.
Учрашувда суд раиси Зафаржон Омонов сўз олиб, қатнашчиларга ҳукм ва хусусий ажримни ўқиб эшиттирди.
Бундан ташқари, ҳудуд аҳолиси билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.