Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган тадбирлари давом этмоқда

×

 2022-12-04 12:47:38    216

PDF yuklash
Chop etish


Жараёнларда туман фавқулодда вазият бўлими, санитария эпидемиология, газ, электр тармоқлари корхоналари ва бошқа тегишли ҳизмат вакиллари иштирок этмоқдалар.

 

Секторларга бўлинган ҳолда ҳудудларда бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақсимланиб барча ишлар назоратга олинган.

 

Биргина тумандаги 1-сектор ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида масъул ташкилотларнинг ҳодим ваишчи ҳизматчилардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, турли масканлар рейдлар ўтказилиб, кўп қаватли ва шахсий аҳоли ҳонадонларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганиб чиқилиб камчиликлар жойида бартараф этилишига эришилмоқда.

 

Шунингдек маҳаллаларда газ, электр энергияси кўмагида иситиш қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари тушунтирилмоқда. Савдо мажмуалари ва бозорларда сотилаётган иситиш қурилмаларининг стандарт талабларига жавоб бериши текшириб чиқилмоқда.

 

Бундан ташқари ҳонадонларда уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларининг сифати текширилиб, аҳоли ўртасида ботулизм касаллигининг келиб чиқиш сабаблари тушунтирилмоқда.