Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тадбиркорлар учун фойда солиғида имтиёзлар белгиланди(ми)?

×

 2023-01-21 08:45:58    262

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан 2023 йил январдан республиканинг 208 та туман ва шаҳарлари 5 та тоифага ажратилди ҳамда туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилиши белгиланди.

Ушбу Фармонга асосан Қува тумани 3-тоифадаги туман шаҳарлар рўйхатига киритилган.

Фармонга биноан 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилиши белгиланди.

5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

Шунингдек, Фармонга кўра  5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган ЯТТлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилиниши белгиланди.

Фармонга асосан 2023 йил 1 январдан 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига банкларнинг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация,банклар кредитларининг
75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади.

 

Қува туман адлия бўлими бошлиғи  Г.Қодирова