Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР: УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

×

 2023-01-21 09:03:12    407

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти 2022 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатида 2023 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар қаторида “ихчам самарали давлат бошқарув тизими”га ўтиш ҳақида тўхталиб ўтган эдилар.

2022 йилнинг 21 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ушбу мурожаатда кўрсатилган устувор йўналишни амалга ошириш учун қўйилган биринчи қадам эди.

Фармоннинг мақсади Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида мамлакатимизда натижадорликка йўналтирилган ихчам ва профессионал давлат бошқаруви тизимини яратиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янгиланган талаблар ва тамойиллар асосида ташкил этишдан иборта бўлиб, Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилиши белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими тугатилди.

Давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичда вазирлик ва идоралар ислоҳ қилиниши, яъни уларнинг сони 61 тадан 28 тагача камайтирилиши белгиланди.

Фармонга асосан Ҳукумат иш услуби тубдан ўзгартирилади, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизга қисқартирилади, вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро такрорланадиган, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан такрорланадиган вазифа ва функциялар қисқартирилади, амалга ошириш тартиби ёки механизми мавжуд бўлмаган, шунингдек, бирор-бир тузилмага юклатилмаган вазифа ва функциялар қайта кўриб чиқилади.

Бундай ислоҳотлар орқали давлат маблағларини тежашга, уларни тўғри ва оқилона фойдаланишга, давлат органлари халққа чинакам хизмат қилишига ҳамда бюрократияни кескин камайишига олиб келади.

 

 

 Қува туман адлия бўлими бошлиғи Г.Қодирова