Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Акция: Қувада деҳқон ва фермерлар ҳамда уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди

×

 2023-02-07 09:23:15    271

PDF yuklash
Chop etish


Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бўлиб ўтмоқда. Шу кунгача дастлаб Чимён қишлоғида, кейинчалик Олтиариқ, Ўзбекистон туманларида ташкил этилган тиббий кўриклар, Қува туманида давом этди.

 

Акция тадбири 83-сонли поликлиникада ташкил этилди. Унда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг фтизиатр, кардиолог, психиатр, кожвенереролог, ЛОР, терапевт, педиатр каби тор доирадаги мутахассислар томонидан 598 нафар фермер хўжалик ҳодимлари ва уларнинг оила аъзолари кўрикдан ўтказилди.

 

– Тиббий кўрик жараёнларига ЭКГ, УЗИ ва лаборатория шифокорлари ҳам жалб этилди, – дейди поликлиника бош ҳамшираси Барчиной Рўзиева. – Уларга шарт-шароит яратилди ва улуғ ёшдагилар, ҳомиладорлар, айниқса, артериал гипертония, юрак қон-томир хасталиги, қандли диабет, хавфли ўсмалар, сурункали буйрак ва жигар касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар саломатлигига эътибор қаратилди.

 

Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 68 нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, шу ернинг ўзида даво муолажалари буюрилди ҳамда соғломлаштириш режалари тузилди. Касаллик аниқланган фуқаролар 120 хил турдаги бепул дори-дармонлар билан таъминланди.