Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Юқори Қўрғонча маҳалласида асфальтлаштириш учун тайёргарлик ишлари бошланди.
2023-02-13 15:25:08 230
Халқимизда бир анъана бор. Хар бир хайрли ишни бошлашдан олдин кексаларнинг дуолари олинади.
Туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида жойлашган Юқори Қўрғонча маҳалласидаги ички йўлларни асфльтлаштиришга тайёргарлик ишларини бошлашдан олдин маҳалладаги кекса отахон ва онахонларнинг дуолари олинди.
Ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги ҳудуд аҳолисининг хақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорига асосан Юқори Қўрғонча маҳалласидаги Қўрғонча, Қанди ҳамда Чимбой кўчаларининг 6,2 км қисмини асфальтлаштириш учун шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.
Амалга оширилаётган ишлардан маҳалла аҳли бирдек мамнун.