Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2023-02-28 17:33:12 204
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров иштирокида сектор ҳудудидаги Дамариқ маҳалласида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува туманидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Мўйдинов, туман прокурори О.Тошматов, тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, имтиёзли кредит олиш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, масъуллар томонидан мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.