Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади
2023-03-26 21:01:54 220
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарори билан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.
Бунда харажатлар ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолларда БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади.
Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:
охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;
ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши.
Имтиёзли тоифадаги шахс аукцион орқали ер участкаси сотиб олгандан бошлаб 3 ой ичида ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига мурожаат қилиши лозим (ушбу муддатдан кечикиб берилган аризалар кўриб чиқилмайди).
Маблағ ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш кунида имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризасида кўрсатилган банк пластик ҳисобварағига маблағ ўтказилиши таъминланади.
Қува туман адлия бўлим бошлиғи Г.Қодирова