Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Найман” маҳалласида кўчалар асфальтланиб, обод ва равон бўлмоқда

×

 2023-05-04 10:27:42    207

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга муҳим эътибор қаратилмоқда.

 

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

 

Тумандаги “Найман” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2,0 км ички йўлларни босқичма-босқич шағаллаштириш ва асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.