Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида маҳаллалар инфратузилмалари янада яхшиланмоқда. (“Адолат кўзгуси” газетасининг 2023 йил 18 май кунги 19-сонида чоп этилган мақола юзасидан)

×

 2023-05-23 11:17:45    234

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида маҳаллалар инфратузилмалари янада яхшиланмоқда.

(“Адолат кўзгуси” газетасининг 2023 йил 18 май кунги 19-сонида чоп этилган мақола юзасидан)

 

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида фуқароларимиз, айниқса чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолари ижобий ҳал этилмоқда.

 

Биргина Қува туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарорига асосан жорий йилда 45 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 189 км ички йўлларни асфальтлаштириш, 5 та сув қудуқлари қазиш, 6 дона сув минароси ўрнатиш, 40,5 км ичимлик суви тармоқлари тортиш, электр таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни бажариш учун 105, млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарфланмоқда.

 

Ўтган 2022 йилнинг ўзида 28781 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган бўлса, жорий йилда маҳаллаларда кичик бизнес, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида шу кунга қадар 2 934 нафар фуқароларга жами 60 млрд. 507 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Бундан ташқари 258 нафар кам таъминланган, ишсиз фуқароларга жами 1 млрд 12 млн.сўм миқдорида субсидия ажратиш орқали бандлиги таъминланди, 38.5 млрд сўмлик микролойихалар ишга тушиб 708 янги иш уринлари яратилди.

 

2023 йилнинг шу кунига кадар 528 та юридик ва 806 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг ўзида 888 гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланишлари учун ажратиб берилди.

 

Бир сўз билан айтган ушбу ислоҳотлар бугун тумандаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирида амалга оширилмоқда.

 

“Адолат кўзгуси” газетасининг 2023 йил 18 май кунги 19-сонида “Қишлоғимиздаги муаммолар ҳамон ўз ечимини кутмоқда” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан мазкур маҳаллада амалга оширилган ишлар ҳамда бажарилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида қисқача тўхталсак.

 

Ҳусусан ҳудудда ичимлик суви таъминоти оғир бўлганлиги сабабли ушбу ҳудудга махсус транспортлар орқали етказиб берилар эди. Жорий йилда “Тараққиёт” ННТ томонидан 4,0 млрд.сўм маблағ ажратилиб ичимлик суви қудуғи қазиш ва сув насоси ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ҳудуднинг 80 фоиз аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сонли қарорининг 2м-иловасига асосан вилоят ҳокимлиги томонидан 531,0 млн.сўм маблағ ажратилиб 1 дона ичимлик сув қудуғи қазиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудуд аҳолисининг билдирган мурожаатларига асосан жорий йилда 1 км ички йўллар асфальтлаштирилди, 3 км дан ортиқ тупроқ қопламали йўллар шағаллаштирилди.

 

Шунингдек ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда 2 дона ТП ўрнатиш, 25 дона таянч устунлар ўрнатиш ва 2,5 км тармоқ тортиш ҳамда 7 км ички йўлларни асфальт қилиш режалаштирилган.