Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Юзия маҳалласида электр таъминоти яхшиланди.

×

 2023-05-26 11:44:55    176

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Халимжон Умаров томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида келиб тушаётган мурожаатлар тегишли масъулларни жалб этган ҳолда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда ва аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилмоқда.

 

Жумладан сектор ҳудудидаги Юзия маҳалла фуқаролар йиғинидаги 83-сонли трансформаторнинг носозлиги сабаб электр таъминотида узилишлар юзага келаётган эди. Бу эса ўз навбатида ҳудуд аҳолисининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

 

Туман электр тармоқлари корхонаси мутахассисларини жалб этган ҳолда мавжуд трансформатор таъмирланиб қувватини ошириш мақсадида қўшимча 100 КвА қувватга эга қўшимча трансформатор ўрнатилди.

 

Бунинг натижасида ҳудуддаги 100 га яқин аҳолининг электр таъминоти яхшиланди.