Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Бўстон” маҳалласида кўчалар асфальтланиб, обод ва равон бўлмоқда
2023-05-27 21:26:23 185
“Бўстон” маҳалласида кўчалар асфальтланиб, обод ва равон бўлмоқда
Қува туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Тумандаги 3-сектор худудида жойлашган “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 1,2 км ички йўлларни босқичма-босқич шағаллаштириш ва асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.